6000 аскар иштирокида НАТО, АҚШ ва Украина ҳужум машқлари ўтказилмоқда
(last modified Thu, 30 Sep 2021 07:47:36 GMT )
сентябр 30, 2021 12:47 Asia/Tashkent
  • 6000 аскар иштирокида НАТО, АҚШ ва Украина ҳужум машқлари ўтказилмоқда
    6000 аскар иштирокида НАТО, АҚШ ва Украина ҳужум машқлари ўтказилмоқда

Украина Мудофаа вазирлиги 6000 аскр иштирокида НАТО, АҚШ ва Украина ва ҳарбий машғулотлар ўтказилаётганини хабар қилди.

Кеча Украина Мудофаа вазирлиги,  бу мамлакат ҳарбий кучлари АҚШ ва НАТО қўшинлари билан биргаликда Львов вилоятида "Tez uchish 2021"  машқлари доирасида ҳужум машқларини ўтказганини маълум қилди. Машғулотлар Львов вилоятида Украина ва Америкак кучлари иштирокида давом этмоқда.

Жорий йилнинг 20 сентябрида бошланган машғулотда АҚШ, Болгария, Германия, Канада, Литва ва Молдова қўшинларини ўз ичига олган 6000 NATO қўшинлари иштирок этмоқда.

 Бу ҳарбий машғулолар эртага якунланади.  Украина армияси ушбу ҳарбий машқларни ўтказишдан мақсад,  фавқулодда вазиятларга жанговар тайёргаликни сақлаб қолиши эканлигини айтди.

АҚШ давлати  Россия ҳарбий фаолиятларини ошиши баҳонасида ва Украина мудофаа ва жанговар қудратини  кучайтириш мақсадида  Киевга  60 миллион долларлик ёрдам кўрсатишини эълон қилди.