АҚШ инқирозларни яратиш орқали тирикчилик қилмоқда/ АҚШ қурол компанияларининг сўнгги урушлардан олган фойдасига назар
(last modified Tue, 22 Oct 2024 10:15:50 GMT )
октябр 22, 2024 15:15 Asia/Tashkent
  • АҚШ инқирозларни яратиш орқали тирикчилик қилмоқда/ АҚШ қурол компанияларининг сўнгги урушлардан олган фойдасига назар
    АҚШ инқирозларни яратиш орқали тирикчилик қилмоқда/ АҚШ қурол компанияларининг сўнгги урушлардан олган фойдасига назар

Украинадаги уруш ва сиоинстик режимнинг Ғарбий Осиё минтақасида уруш олиб бориши АҚШ учун энг юқори фойда олиши мумкин бўлган вазиятни яратди.

Шу қарашдан " Масъулиятли давлатчилик", ўқув маркази ҳисоботида Ливан ва Ғазо бўлгасида сионистик режим келтириб чиқарган фалокат натижасида АҚШнинг қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компаниялари катта даромадларини чўнтагига солмоқда.

Lockheed Martin F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқарувчи ва Исроил режими Ғазо ва  Ливандаги бегуноҳ одамларни  бомбардимон қилиши учун фойданланган дунёдаги энг йирик қурол компаниясидир ва ўтган бир йил ичида бу компания 54,85 фоиз умумий даромадга эришди ва бу сезиларли ўсишдир.

АҚШнинг Raytheon (Raytheon) компаниясининг аксиялари ҳам инвесторлар учун фавқулодда даромад келтирди ва бозорнинг энг кучли аксияларидан қарйиб 46 фоизга яхши ишлади.   Raytheon Lockheed Martin дан кейин йирик бомба ишлаб чиқаришга ихтисослашган дунёдаги иккинчи йирик қурол компанияси ҳисобланади. Сионистик режимнинг тинч аҳоли зич яшаётан тақиқланган ҳудудларда жумладан Ғазо ва Ливанда қўллаган бомбалари, аксарияти аёллар ва болалардан иборат кўплаб бегуноҳ тинч аҳолининг қурбон бўлишига сабаб бўлди.

Тошбўронли бомбаларни ишлаб чиқарувчи ва сионистик режим улардан Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Ҳасан Насруллоҳни террор қилишда фойдаланган АҚШнинг  "General Dynamics" компанияси ҳам инвесторлар учун умумий даромад тахминан 37 фоизни ташкил этди.

Ёрлиқ