Ал-Ақсо тўфони, тарих йўналишини ўзгартириш учун геосиёсий зилзила; Фаластинликларни дунё учун фидокорлиги
(last modified 2024-10-09T11:07:37+00:00 )
октябр 09, 2024 16:07 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо тўфони, тарих йўналишини ўзгартириш учун геосиёсий зилзила; Фаластинликларни дунё учун фидокорлиги
    Ал-Ақсо тўфони, тарих йўналишини ўзгартириш учун геосиёсий зилзила; Фаластинликларни дунё учун фидокорлиги

Кардал электрон нашри сўнгги таҳлилида Ал -Ақсо тўфони ва аксинча АҚШнинг ҳимоятлари билан сионистик режимнинг Ғазо ва Ливандаги урушдаги ёвузликларни муҳокама қилган.

Мазкур журнал  ўзининг сўнгги таҳлилий мақоласида, Ал -Ақсо тўфонининг қандай шаклланганини муҳокама  қилди ва уни геосиёсий зилзила сифатида баҳолади.

Порс тудей сайтининг хабарига кўра, таҳлилда айни пайтда  сионистик режимнинг уруш қўзғатувчи ҳаракатлари эътибордан четда қолмаган ва бу  унинг оқибатлари бутун ер юзи аҳолисига таъсир қиладиган чегарадан ташқаридаги кенг кўламли уруш сифатида тилга олинган мазкур таҳлилда.

Мазкур таҳлил ёзувчиси Ғассон Жадобга кўра Ал-Ақсо бўрони амалиётини алоҳида таҳлил қилиш керак эмас, балки сўнгги йиллардан геосиёсий ўзгаришлар ва жаҳон кучларини янги тартиблари ва Ғарбий Осиёда ортиб бораётган кескинлик натижаси бўлган Украинадаги уруш каби дунёдаги бошқа сиёсий воқеалар билан боғлиқ ҳодиса сифатида таҳлил қилиш керак деган фикрдадир. Мақола муаллифи сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ливандаги уруш қўзғатишга тўхталиб, буни аср келишуви доирасида минтақа учун АҚШнинг кенг лойиҳасининг бир қисми деб ҳисоблади.

Мақсад минтақанинг геосиёсий тартибини ўзгартириш бўлган келишув. Яъни Ғарб учун ресусрслар портлар ва савдо йўлларини назорат қилишни кафолаташ ва шу билан бирга Ғарбнинг ҳукмронлигини улар устидан  давом этиши учун аҳолини буйнсунтириш деб изоҳлади муаллиф.

Унга кўра, Фаластин халқининг саъй-ҳаракатлари бўлган Ал Ақсо тўфони ҳам тарих йўлини ўзгартиришига қарши бўлган Ғарб тартиьига тескари йўналишдир.

Ёрлиқ