Хаос кучаймоқда ва 3-чи жаҳон уруши хавфи ортмоқда
Франция мамлакатининг "Le Monde" нашри бу мамлакат ҳукуматининг Украинадаги уруш кўлами глобал миқёсда кенгайиб боришидан хавотирда бўлганини ошкор қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франциянинг "Le Monde" нашри Париж ҳукуматининг Украинадаги уруш кўлами глобал миқёсда кенгайиб бораётганидан хавотирда бўлганини маълум қилди.
Бу нашрия дипломатик манбаларга иқтибос келтириб, Париж ҳукумати аъзолари Украинадаги можаро назоратдан чиқиб кетаётганидан хавотирда ва айни пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда деб изоҳлади.
Le Monde нашрига кўра, сўнгги бир неча кун ичида бу можарони Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка айлантириш қўрқуви кескин кучайган. Хабар қилинишича АҚШ ва унинг иттифоқчилари Киевга Ғарб қуролларидан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудига чуқур ҳужум қилишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда.
Франция дипломатларидан бири, Le Monde нашри билан суҳбатда 3-жаҳон урушининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак деб айтди.
Франциялик бу расмйиси Россиянинг юқори мартабали амалдорлари, шу жумладан бу мамлакат президенти Владимир Путин огоҳлантиришига тўхталиб, руслар ўзларининг ҳарбий амалиётлари кўламини кенгайтиришга қодир деган гипотезани шунчаки рад этиб бўлмайди деб таъкидлади.
Украинанинг Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарни Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун қўллаган чекловларини бекор қилиш бўйича маслаҳатлашувлари давом этиши ва бу борада Москва ҳукуматининг огоҳлантириши билан бир вақтда, баъзи Европа давлатлари келажаклаги воқеалар уруш кўламини кенгайтиришидан ва бу олов шу урушнинг ўт қўйувчилари қаторида бўлган уларнинг етакларини олишидан хавотирда.