Эквадор қамоқхонасида юз берган тартибсизликларда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
(last modified Thu, 30 Sep 2021 08:44:09 GMT )
сентябр 30, 2021 13:44 Asia/Tashkent
  • Эквадор қамоқхонасида юз берган тартибсизликларда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
    Эквадор қамоқхонасида юз берган тартибсизликларда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Эквадор президенти бу мамлакат қамоқхонасидаги тартибситзлик ва жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувда 116 маҳбусни ўлдирилгани ва 80 га яқин одам жароҳатланганини эълон қилди.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, кеча Эквадор президенти Gilyermo Lasso билдирган сўзларида  бу мамлакатда сешанба кунидаги оммавий қирғинга тўхталиб,  қамоқхона ҳали тўлиқ ҳимояланмаган ва маҳбуслар яқинлари ва қариндошлари қамоқхонадан узоқроқ туришини таъкидлади.

Ўлдирилганлар сони сешанба куни  Guayakuil соҳилидаги шаҳар четидаги Litoral қамоқхонада содир бўлган қонли тўқнашувлардан кейин олдинги ҳисобларга қараганда анча кўпайди бўлганини кўрсатмоқда.

Эквадор президенти яна бир неча соат ичида бошқа жасадлар топилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Аввароқ Эквадор қамоқхоналари агентлиги қамоқхона камераларидан бирида юз берган портлаш ва жиноий тўдалар ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида хабар қилганди.