октябр 03, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • Трамп Твиттерга қайтишни истамоқда
    Трамп Твиттерга қайтишни истамоқда

Трамп адвокатлари Толибон радикал гуруҳи Твиттердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб аммо Трамп бу ҳақдан маҳрум қолган деган мавзуларни ўртага қўйиб, АҚШ собиқ презиентини бу ижтимоий тармоққа қайтишини талаб қилишди.

СИ ЭН ЭН телеканалига кўра, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп  Флорида судидан тарқатган ҳужжатлар асосида  федерал суддан  Твиттер ижтимоий тармоғи унинг аккаунтини қайта фаоллаштиришга рухсат беришини сўраган.

Трапм адвокатлари   судга қилган иддаоларида Конгресдаги демократлари ҳамда  Байден давлатини  Твиттер ижтимоий тармоғига босим ўтказиши билан   Трампни бу тармоқдан фойдваланишга рухсат бермасликда айблаб,  Твиттер ижтимоий тармоғида Толибон радикал гуруҳининг  фаолиятига ҳам ишора қилишган.

 Улар шунингдек  Толибон  Афғонистонда Твиттер тармоғидан  бемалол фойдаланмоқда аммо АҚШ собиқ президенти Трамп ҳатто  бу тармоқда иштирок этмаётгани адолатсизлик ва нотўғридир деб иддао қилишди.

Трамп президентлик даврида ва сайловлар пайтида Twitter ижтимоий тармоғидан ўз фикрини ва нутқларини тарқатиш платормаси сифатида фойдаланган. У ҳатто АҚШдаги тарихий қўзғолон ва АҚШ Капитолийсига қилинган ҳужумни Твиттер орқали тарқатганди. Шунингдек бу тармоқ ниҳоят жорий йилнинг  8 январида Трамп аккаунтини ёпиб қўйиш қарорига келди.

 

Ёрлиқ