Россия ва Филлипин журналистлари Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлишди
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти ғарбпараст россиялик ва филиппинлик икки журланистга берилди.
Ассошейтед пресс тарқатган кечанги хабарига кўра, кеча Нобел мукофотининг норвегиялик қўмитаси раиси, кечанги баёниясида тинчлик ва демократиянинг асосий шарти бўлган сўз эркинигини ҳимоя қилишга саъй-ҳааркталари туфайли Rapple мухолифатчи сайти раҳбари Мария Ресса ва Россиянинг «Новая газета» нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратовга берилди деб эълон қилди.
Норвегиядаги Нобел қўмитаси баёниясининг хабарига биноан, Мария Ресса 2012 йилда Филиппин президенти Rodrigo Duterte ҳукуматиниг гиёҳвандликка қарши кураш кампаниясига танқидий ёндошган Rappler янгиликлар сайтининг асосчиларидин бири эди.
Мария Ресса ва Repler янгиликлар веб-сайти сохта янгиликларни тарқатиш, мухолифатчиларни таъфиб қилиш ва жамоатчилик сўзларини ўзгартириш учун ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланилшни ёзиб олишди.
Дмитрий Муратов 1993 йилда Россиянинг «Новая газета» нашрининг асосчиларидин бири бўлган ва Нобел институти маълуотарига асосан, кўп йиллар давомида оғир шароитларда фаолият кўрсатган.
Тинчлик учун Нобел мукофоти одатда сиёсий йўналиш ва ғарбпараст шахсиятларни ҳимоя қилиш учун берилади.