Россия президенти АҚШнинг Россияга қарши янги иддаоларини рад этди
(last modified Thu, 14 Oct 2021 10:51:25 GMT )
октябр 14, 2021 15:51 Asia/Tashkent
  • Россия президенти АҚШнинг Россияга қарши янги иддаоларини рад этди
    Россия президенти АҚШнинг Россияга қарши янги иддаоларини рад этди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ давлатининг Москванинг энергия инқирози ва Европадаги газ нархини ошиши ҳақидаги даъвосини асоссиз деб атади.

Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича,  Россия президенти  Вашингтон режимини  энергия инқирози ва Европадаги газ нархининг ошишида Москванинг роли ҳақидаги иддаоларини рад этиб,  Москва ҳукумати ҳеч қачон газни босим ричаги ва  ёки қурол сифатида фойдалангани йўқ деб  айтди. Путин ўз сўзларида  Европадаги энергетика инқирозини ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.

Россия президенти Путиннинг сўзлари Европа Иттифоқи яқин кунларда фавқулодда йиғилиш ўтказиб энергетика нархининг мисли кўрилмаган даражада кўтарилишига қарши кураши пайтига тўғри келмоқда.

Ўтган ҳафта чоршанба куни ҳам Путин  Россиянинг энергетика тармоғи расмийларини қабул қилганида,   Москва Ғарбга босим ўтказиш мақсадида  газ етказиб берилишига монелик қилмоқда деган иддаоларини рад этар экан,  Европани газ нархининг ошиши ортидан ҳозирги энергетика инқирозини вужудга келишида айблади.

 Ушбу мавсумда Европада газ нархи кескин ошиб рекорд даражага кўтарилди.

 ФИТЧ халқаро рейтинг  институтининг маълумотларига бинонан, қиш фаслида  ва бозорда газ таъминоти тақчил бўлган тақдирда  Европадаги газ нархи рекордларни янгиллашга давом этади.