Судандаги давлат тўнтаришида бош вазири ҳибсга олинди
(last modified Mon, 25 Oct 2021 10:04:20 GMT )
октябр 25, 2021 15:04 Asia/Tashkent
  • Судандаги давлат тўнтаришида бош вазири ҳибсга олинди
    Судандаги давлат тўнтаришида бош вазири ҳибсга олинди

Телеканаллар ва ахборот агентликлари номаълум қуролли шахсларни Судан бош вазири қароргоҳига ҳужум қилгани ва уни уй қамоғига олганини хабар қилишди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  номаълум ҳарбий гуруҳнинг ҳужумида, Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук, ҳукуматнинг 4 вазири ва унинг матбуот маслаҳатчиси билан бирга, уй қамоғига олинди.

Огоҳ манбалар  номаълум ҳарбийларни давлат тўнтаришида айблади.

 Судандаги айрим фуқаролик жамияти гуруҳлари одамларни ҳарбий ҳаракатларга ноозилик билдириб, митинг ўтказишга чақирган.

Хабарларга биноан,  хавфсизлик масалалар туфайли, Хартум аэропорти ва баъзи муҳим кўчалар ва кўприклар ёпилган ва шаҳардаги барча интернет хизматлари бир вақтнинг ўзида узилган.

Ройтерз ўз ҳисоботида,  ҳоким партияга тарафдорларларидан айрими ва кабинет аъзоларидан аксариятини қўлга олинганини хабар қилишди.