Толибон Афғонистон активларини озод этилиши ва БМТда жой олишга чақирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i66702-Толибон_Афғонистон_активларини_озод_этилиши_ва_БМТда_жой_олишга_чақирмоқда
Афғонистон ҳокимияини эгаллаб олган Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати Молия вазирлиги наттоғи АҚШни музлатиб қўйган Афғонистон активлари ва валюталарни озод қилишини талаб қилиши билан бу пуллар афғонистонликларга тегишли деб айтди.
(last modified 2021-11-01T11:00:10+00:00 )
ноябр 01, 2021 16:00 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистон активларини озод этилиши ва БМТда жой олишга чақирмоқда
    Толибон Афғонистон активларини озод этилиши ва БМТда жой олишга чақирмоқда

Афғонистон ҳокимияини эгаллаб олган Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати Молия вазирлиги наттоғи АҚШни музлатиб қўйган Афғонистон активлари ва валюталарни озод қилишини талаб қилиши билан бу пуллар афғонистонликларга тегишли деб айтди.

Бугун Толибон муваққат ҳукумати Молия вазирлиги наттоғи Аҳмад Вали Ҳақмал  бу пуллар озод қилинмаганида, Халқаро ҳамжамият, айниқса АҚШ  Афғонистонда кутилаётган гуманитар инқироз учун жавобгар ҳисобланади деб таъкидлади.

Толибон муваққат ҳукумати Молия вазирлиги матбуот котиби ўз сўзларида, бу активларни музлатишни давом эттирилиши халқаро ҳуқуқни бузиш ҳамда Афғонистон халқига нисбатан зулм ҳисобланади деб баён этди.

Бошқа хабарга кўра, Толибон томонидан БМТ учун тайинланган вакили  бу ташкилотда ўз ўрнига эга бўлишни Толибон ҳааркатининг ҳаққидир деб деб иддао қилди.

Бугун Суҳайл Шоҳин ҳам  БМТ қонунлари асосида бу ташкилотдаги Афғонисттон ўрни Толибон ҳаракатининг ҳаққидир деб даъво қилди.

Толибон муваққат ҳукуматининг ушбу етакчиси  яна бир бор  Толибон ҳукуматини расман тан олинишини талаб қилди.