АҚШ давлати Украина ҳудудий суверенитетини қўллаб-қувватлашни иддао қилмоқда
АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида яна бир бор Вашингтоннинг Украинанинг ҳудудий суверенитетини ҳимоя қилишини даъво қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, АҚШ ТИВ наттоғи Нед Прайс, ўз сўзларида, Блинкен Гласкода Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашганида, Украина суверенитети, мустақиллиги ва ҳуқуқий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Прайснинг айтишича, АҚШ давлат департамтенти наттоғи Украинанинг коррупцияга қарши туршини олқишлаб, Вашингтон ўз иттифоқчилари ва шериклари билан биргаликда, Украинанинг энергетика хавфсизлиги айниқса " Норд Стрим-2" қувурлар линияси хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади деб қўшимча қилди.
Яқинда Россия ҳудуди яқинидаги Қора денгиз сувларига иккита ҳарбий кемасини жўнатган АҚШ Россиянинг Украина билан чегарасида ҳарбий иштирокини мустаҳкамлашида хавотирда эканлигини иддао қилди.
Россия ва Украина ўртасида ойлар давомидаги кескинликлардан сўнг, АҚШ Москванинг Украина билан чегарадаги ниятларида яна хавотирга тушган кўринади.
-
Анқара: Украинанинг Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқларидан фойдаланишада биз айбдор эмасмиз