Трамп: Афғонистонни тарк этиш таслим бўлиш эди
(last modified Fri, 05 Nov 2021 08:00:39 GMT )
ноябр 05, 2021 13:00 Asia/Tashkent
  • Трамп: Афғонистонни тарк этиш таслим бўлиш эди
    Трамп: Афғонистонни тарк этиш таслим бўлиш эди

2020-йилги президентлик сайловидаги мағлубиятининг бир йиллиги муносабати билан Доналд Трамп Байден маъмуриятининг сиёсатини кескин танқид қилди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Трамп пайшанба куни 2020-йилги баҳсли сайловларнинг бир йиллиги муносабати билан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеосида фирибгарлик ҳақидаги айбловларини такрорлаб, шундай деди:“Бу мамлакатимиз учун жуда қайғули кун бўлди. Сайлов фожиали бўлди. Ундан кейин жуда ёмон воқеалар содир бўлди."

Трамп давом этди:“Чегараларга қаранг, иқтисодга қаранг, инфляцияга қаранг, Афғонистондан чиқиш жуда ачинарли эди. Бу ҳатто чиқиш эмас, ҳатто қуроли бўлмаганларга таслим бўлиш эди ва биз саксон беш миллиард доллар ва ўн уч аскаримизни йўқотдик, кўплари оғир яраланди."

"Ушбу инқироз пайтида юзлаб одамлар ҳалок бўлди", деб давом этди собиқ президент. – Ўйлайманки, биз мамлакатимиз тарихида ҳеч қачон бундан паст бўлмаганмиз.

Видеода Трамп ўтган йилги зиддиятли президентлик сайловларидаги фирибгарликни қоралаб, “Кўп вақт, куч ва ресурсларни талаб қилган ишончли Аризона сайлов ҳисоботи барча қоидабузарликлар ва ликларни кўрсатди. "Бу саъй-ҳаракатлар давом этади." , дея таъкидлади

Орадан бир йил ўтган бўлса-да, Трамп ҳалигача президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олгани йўқ.

 

 

 

Ёрлиқ