ноябр 08, 2021 14:54 Asia/Tashkent
  • Киев АҚШ ОАВ-нинг Россияга қарши айбловларига муносабат билдирди
    Киев АҚШ ОАВ-нинг Россияга қарши айбловларига муносабат билдирди

Украина ҳукумати АҚШ ОАВ-нинг Россия ҳарбий кучларини Украина чегараси яқинида тўплангани хусусидаги даъвосини " пропаганда" деб атади.

Рошотудей ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Украина президенти наттоғи Сергей Никифоров,  Мудофаа вазирлиги бу иддаолардан ҳеч бирини тасдиқламайди ва  Россия қуролли кучлари Украина чегараларида тўплангани меъёрдан ошмаганини айтди.

 Украина ҳукумати расмийси  Киев давлати Украина чегараларида Россия кучларни тўплангани хусусида ҳеч қандай маълумотга эга эмас ва  Ғарб ОАВ -нинг тахминлари " пропаганда" -ташвиқотга ўхшайди деб эълон қилди.

Никифоров  Украина президенти Владимир Зеленский идорасининг бу иддаоларни тасдиқловчи маълумотга эга бўлмаганига тўхталиб, АҚШ ОАВ-и нима учун бундай маълумотларни эълон қилгани ва бу ҳақиқатми ёки йўқми деган савол туғилади деб аниқлик киритди.

 АҚШда босиладиган Вашингтон-пост газетаси,  бу маълумотни тарқатган биринчи ОАВ лардан эди. Бу газета октябр ойи охирларида Россия кучларининг  Украина чегараси яқинидаги ҳаракатлари  АҚШ ва Вашингтонни хавотирга солмоқда деб маълум қилди.

Политико нашрияси, ноябрь ойида  Россия армиясининг Украина яқинидаги тўплангани акс этган сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилингани ҳақида хабар берганди.

Бу хабар Россия танқидига учраган.

 

Ёрлиқ