АҚШ давлати Афғонистон ҳудудларида ИШИД ҳужумларини ошганидан хавотирга тушган
(last modified Tue, 09 Nov 2021 09:37:37 GMT )
ноябр 09, 2021 14:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Афғонистон ҳудудларида ИШИД ҳужумларини ошганидан хавотирга тушган
    АҚШ давлати Афғонистон ҳудудларида ИШИД ҳужумларини ошганидан хавотирга тушган

АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича вакили Вашингтон ҳукумати ИШИДга алоқадор гуруҳларни Афғонистон ҳудудларидаги ҳужумларини ошгани ва бу мамлакатда Ал-Қоида террорчи гуруҳи жангариларини фаоллашганилдан хавотирда деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили  Томас Вест  Брюсселда АҚШнинг НАТО иттифоқчилари билан учрашувдан кейин, АҚШ Доха шаҳрида Толибон вакиллари билан музокараларининг навбатдаги босқичга тайёргарлик кўрмоқда, аммо санаси аниқ эмас деб таъкидлади.

 Яқинда Ҳиндистон музокара ўтказиш учун Покистон, Ҳиндистон ва Россияга сафар қилиши кутилаётган АҚШ вакиллари  ўз сўзларида Вашингтон  ИШИДнинг Хуросон оқими ҳужумларини ошишидан хавотирда ва биз  бу жангарилар устидан Толибон гуруҳини ғалаба қозонишини истаймиз деб  изоҳлади.

Томас Вест шунингдек  Афғонистондаги бошқа гуруҳлар ҳақида гап кетганида Ал-Қоида бу мамлакатда қолишда давом этмоқда ва биз бундан жуда хавотирдамиз деб баён қилди.

 АҚШ расмийлари  эса ИШИДнинг Хуросон бўлинмаси 6 ойдан 12 ойгача  Афғонистондан ташқрида ҳам ҳужумлар уюштириш имкониятига эга бўлгани ва Ал-Қоида террорчи ташкилоти ҳам  1-2 йил чида терактлар уюштириши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Қиш фаслини яқинлашиши билан  тўлақонли ва кўп томонлама урушлардан қашшоқ бўлган Афғонистон гуманитар фожега дучор бўлмоқда, чунки  мамлакатда қаҳатчилик, очарчилик, қурғоқчилик ва кучли озиқ -овқат камчилиги туфайли миллионлаб афғонистонликлар  очликдан ранж чекишмоқда.

 

Ёрлиқ