АҚШ армияси Ғарбий Осиёдаги ҳаво ифлосланишининг асосий сабабчисидир
Глазго шаҳридаги БМТнинг Иқлим ва об-ҳаво йиғилиши ўтказилиши билан бир вақтда, тадқиқотчилар, АҚШ армияси Ғарбий Осиё -Яқин шарқидаги ҳаво ифлосланишининг асосий манбаларидан биридир.
Мидл Ист Эй сайтининг хабар қилишича, Ер иқлимини ҳимоя қилиш тадқиқотчилари ва фаоллар АҚШ армияси , 2017 йилда кунига ўртагача 269 230 баррел нефт сотиб олган ва бу даврда Ер ҳавосига жами 25 миллион тоннадан ортиқ карбонат ангидридни киритан.
Бундан ташқари АҚШнинг Браун университетига тегишли уруш харажатларини баҳолаш ҳам АҚШ қуролли кучлари 2001-2017- йилларда Ер атомосферасига қарйиб 1,2 миллиард тонна карбонат антигидридни чиқарган.
Унинг 400 миллион тонна тўғридан-тўғри 11 сентябрдан кейинги Афғонистон, Ироқ, Покистон ва Суриядаги урушларидан келиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Шотландиянинг Глазго шаҳрида 200 та давлатдан минглаб етакчилар, расмийлар ва вакиллар иштирокида БМТнинг 26 -Иқлим саммити бошланди.
Икки ҳафта давом этган Халқаро конференция давомида глобал исиш билан умумий глобал муаммо сифатида қандай курашиш бўйича интенсив дипломатик музокара бўлиб ўтди. Конференцияда дунё мамлакатлари раҳбарлари ва вакиллари иқлим ўзгариши оқибатларни бартараф этиш ва 2030 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини қандай камайтириши бўйича ўз мақсад ва мажбуриятларини тақдим этдилар.