БМТда сионистик режимга қарши 6 резолюция қабул қилинди
(last modified Wed, 10 Nov 2021 07:50:02 GMT )
ноябр 10, 2021 12:50 Asia/Tashkent
  • БМТда сионистик режимга қарши 6 резолюция қабул қилинди
    БМТда сионистик режимга қарши 6 резолюция қабул қилинди

Кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 4 -чи қўмитаси, АҚШ, Канада ва сионистик режим делегацияларининг қаршиликларига қарамай, Исроил режимига қарши 6 та резолюцияни қабул қилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг  4 чи қўмитаси ушбу 6 та  резолюцияни қабул қилиши билан,  сионистик режими Фаластин халқининг жумладан Ғазо бўлгаси халқининг инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузишдаги ҳаракатлари  ҳамда  ишғол этилган сарзаминлар, айниқса ишғол этилан Голан теппаликлари ва шарқий Қуддусдаги шаҳарчалар қуришини кескин қоралади.

Мазкур резолюцияда шунингдек фаластинлик қочқинларни ўз ватани ва манзилига қайтиш ҳуқуқи ҳам таъкидланган.

Ишғол этилган Голан теппаликлари ҳақидаги қарорда эса сионистик режимдан БМТнинг Голан теппаликлари бўйича қарорларини амалга ошириш ва минтақа ишғолига чек қўйиш талаб қилинган.

Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳачиси Муҳаммадризо Саҳроий  бу қўмита йиғилишида нутқ сўзлаганида ,  Эроннинг Фаластин масаласи борасидаги позициясини маълум қилар экан,  қўмитага тақдим этилган қарорларнинг қабул қилиниши билан халқаро ҳамжамият Фаластин халқини ва унинг ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бор тасдиқлайди деб эълон қлди.

У ўз сўзларининг бошқа қисмида,  сионистик режимни Фаластин халқига жумладан аёллар ва болаларга қарши содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортишга чақирди.