Эквадорда қамоқхонадаги қўзғолон туфайли 58 киши ҳалок бўлди
(last modified Sun, 14 Nov 2021 06:41:59 GMT )
ноябр 14, 2021 11:41 Asia/Tashkent
  • Эквадорда қамоқхонадаги қўзғолон туфайли 58 киши ҳалок бўлди
    Эквадорда қамоқхонадаги қўзғолон туфайли 58 киши ҳалок бўлди

Эквадор қамоқхонасидаги тартибсизликлар ва отишмалар натижасида 58 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Эквадор полицияси ғалаён бошланганидан кейин қамоқхонадан милтиқ, , 10 та динамт бочкаси ва иккита тўппонча топган.

Эквадор полицияси шунингдек қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини ва қурбонлар сони ҳали аниқланмаганини маълум қилди.

Эквадор қамоқхоналари жорий йилда кўп тартибсизликларга учрамоқда.

Эквадор президенти Gilermo Lasso  жорий йил сентябр ойи охирида ҳибсхонадаги қонли қўзғолондан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилганг эди. Бу тўқнашувларда  100 дан ортиқ маҳбус ҳалок бўлди.

Эквадор расмийлари  мамлакат қамоқхоналаридаги шиддатли тўқнашувлар ва тартибсизликлар гиёҳванд моддарлар савдоси учун бир-бири билан курашаётган жиноий гуруҳлар билан боғлиқлигини истисно қилмаган.