Белоруссия: НАТО урушга тайёрланмоқда
Кеча Белоруссия мудофаа вазири Виктор Хорнин НАТОнинг Белорус билан чегарадаги ҳарбий операциялари урушга тайёргарлик кўришидан далолат бермоқда.
Белорус мудофаа вазири бу мамлакат чегараси яқинида НАТО ҳарбий кучлари сонини ошишидан хавотир билдириб, НАТО қўшинлари ҳарбий шаклланишини машқ қилмоқда ва бу масала кўзимиздан яширин эмас деб таъкидлади.
Белоруссия мудофаа вазири сўзларининг бошқа қисмида муҳожират инқирозига тўхталиб, қочқинлар инқирози Польша томонидан Белоруссияга босиб ўтказиш мақсадида яратилди чунки Польша провакацион ҳаракатлари билан бизларни миграция инқирози баҳонасида хавфли тўқнашув ва можарога қўзғатмоқчи деб қўшимча қилди.
Кеча Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари учрашганида Белоруссия президенти Александр Лукашенко ва унинг иттифоқчиларига қарши босимларни шунингдек муҳожирларни чегаралар томон йўналтирадиган компаниялар ва шахсларга санкция жорий қилиш масаласида келишиб олишди.
АҚШ ҳам Лукашенкога қарши янги санкциялар қўллаш пайида бўлганини маълум қилган.