Россия коинотда сунъий йўлдошга қарши ракетасини синовдан ўтказганини тасдиқлади
(last modified Wed, 17 Nov 2021 08:20:47 GMT )
ноябр 17, 2021 13:20 Asia/Tashkent
  • Россия коинотда сунъий йўлдошга қарши ракетасини синовдан ўтказганини тасдиқлади
    Россия коинотда сунъий йўлдошга қарши ракетасини синовдан ўтказганини тасдиқлади

Ғарб давлатларининг Москва давлатининг сунъий йўлдошга қарши қуролларни фазода синовдан ўтказгани хусусидаги баҳс -мунозаралар ва эътирозлари ортидан Россия мудофаа визири Сергей Шойгу Россиянинг сунъий йўлдошга қарши системасини мувафаққият билан синовдан ўтказганини эълон қилди.

Россия мудофаа вазири  шунингдек Вашингтоннинг  Москванинг ушбу сунъий йўлдошга қарши тизимни синовдан ўтказганги бўйича позициясини рад этар экан,  АҚШ давлати  уриб туширилган сунъий йўлдош компонентлари синов вақти ва орбитал параметрлари туфайли, Халқаро космик станция ва бошқа космик объектлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини яхши билади дея  эълон қилди.

Сергей Шойгу  уриб туширилган сунъий йўлдош қисмлари  дарҳол Россия космик бошқарув тизимининг асосий рўйхатига киритилди ва улар мавжуд бўлмагунча кузатиб борилади деб қўшимча қилди.

Айтиш жоиздирки, АҚШ космик қўмондонлиги бундан олдинроқ  Россия  ўз космик орбитасидаги сунъий йўлдошини сунъий йўлдошга қарши ракета билан уриб туширгани ҳақида маълум қилган.

Душанба кечаси, Россия федерацияси сунъий йўлдошга қарши қуролни синовдан ўтказди.

Ёрлиқ