Украина ҳудудларини Россияга бериш/ Тинчлик шиори билан АҚШнинг янги ўйини
(last modified Sun, 20 Apr 2025 12:39:18 GMT )
апрел 20, 2025 17:39 Asia/Tashkent
  • Украина ҳудудларини Россияга бериш/ Тинчлик шиори билан АҚШнинг янги ўйини
    Украина ҳудудларини Россияга бериш/ Тинчлик шиори билан АҚШнинг янги ўйини

АҚШнинг Украина бўйича бош музокарачисининг якуний режаси Россияга катта миқдордаги ҳудудларни бериш ва Киевга хавфсизлик кафолатларни бермасликдир, бу эса, Украина учун ҳазм қилиш қийин бўлган режа.

Порс тудй сайтининг хабар қилишича,  Washington Post газетаси АҚШ ҳукуматининг Украинадаги урушни тугатиш режалари ҳақида қуйидагича ёзди: АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофнинг Украинадаги урушни тугатиш режаси Парижда Европа расмийларига тақдим этилди ва бу режалар орасида Украинанинг кўплаб ҳудудларини Россияга бериш ҳамда Украина учун хавфсизлик кафолатларнинг йўқлиги ҳам бор.

Вашингтон постнинг ёзишича: АҚШ президентининг махсус вакили Европа ва Украина расмийларини Россия президенти билан учрашувида баён қилган доиралар ҳақида маълумот берди, аммо бу масалани Украина  давлати ва Европа расмийлари рад этган Украинанинг кўплаб ҳудудларини Россияга бериш ва Украинага хавфсизлик кафолатлари йўқлиги билан боғлиқ.

Ҳисоботга кўра, Украина президенти Володимир Зеленский  ҳам Виткофнинг ҳозирги режасини ҳазм қилиш  қийин бўган режа, чунки бу дастурда, эҳтимол, АҚШдан ёрдам ва хавфсизлик кафолатлари бўлмайди ва Украина Европа ёрдами билан ёлғиз қолади.

The Washington Post газетаси шунингдек, худди шу амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда, европалик расмийларнинг Россия ҳарбий кучидан қўрқишини эслатиб ўтди. Европа расмийларининг айтишича, АҚШ ёрдамисиз уларнинг ҳарбий ва разветка ёрдами Украинани ҳимоя қилиш учун етарли бўлмайди, чунки европаликларда Россия ҳужумларини тўхатиш учун етарли қўшин ёки замонавий қуроллар йўқ.