БМТ Афғонистондаги банк тизимининг аҳволи тўғрисида огоҳлантирди
БМТ тарқатган 3 саҳифали ҳисоботида Афғонистон банк системаси таназзул арафсидадир деб огоҳлантирди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ шошилинч равишда Афғонистон банк тизимни қўллаб-қувватлаш учун лозим чоралар кўриб чиқилмаганида халқнинг кредит тўлашда қодир бўлмагани , омонатларнинг камайиши, қолаверса ликвидик ҳаракатининг сусайганини инобатга олган ҳолда, Афғонистон молияя тизими таназзулга юз тутишига бир неча ой ичида барбод бўлиши мумкин.
БМТ Тараққиёт дастури ҳисботида Афғонистоннинг молия ва банк тизимига бағишланган 3 саҳифали ҳисоботида, ушбу инқирознинг иқтисодий харажатлари ва салбий ижтимий оқибатлари жуда катта бўлади деб эълон қилди.
Толибон Афғонистон ҳокимиятни эгалаб олган 2021- йил август ойида бу мамлакатга хорижий молиялаштириш нафақат деярли тўхтатмаган балки АҚШ Афғонистонга тегишли 10 миллиард долларлик активларни блоклаб қўйди.
БМТ тараққиёт дастури ҳам Афғонистон чекланган ишлаб чиқаришини яхшилаш йўналишида бу мамлакат банк муаммоларига ечим топиш учун муҳим ва тез ҳал йўлни топиши ҳақида огоҳлантирди.
Афғонистондаги иқтисодий вазиятини ёмонлашгани бу мамлакатга қиш фаслини кириб келиши билан ишсизлик ва қашшоқликни ошиб боргани билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Халқаро ташкилотлар ҳам Афғонистондаги инсоний инқироз ва энг оғир гуманитар фалокатга олиб келиши ҳақида огоҳлантиришмоқда.