Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда фалокат юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 24 Nov 2021 11:59:26 GMT )
ноябр 24, 2021 16:59 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда фалокат юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
    Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда фалокат юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Халқаро Амнистия ташкилоти тарқатган ҳисоботида, Афғонистон аҳолисини қўллаб -қувватлаш учун бу мамлакат ҳукуматини банк захираларидан фойаланилмаанида, келаси ойларда бу малакатда гуманитар фожеа юз бериши мумкин деб эълон қилди.

Халқаро Амнистия ташкилотининг кечанги ҳисоботида,  хорижий кумакларнинг тўхтатилиши, афғон ҳукумати активларини музлатилиши ва Толибонга қарши халқаро санкцялар қашшоқлик даражаси юқори бўлган мамлакатни тўлиқ иқтисодий инқирозга олиб келди деб келтирилган.

Ҳисоботда шунингдек  Толибон гуруҳини халқаро санкциялар остида қолаётган гуруҳлар рўйхатида қолар экан,  Кобул давлаини қулашидан кейин Афғонистоннинг ташқи ёрдамчилари моилявий кўмакларни тўхтатишган деб таъкидланган.

Жаҳон банки тарқатган  ҳисоботига биноан,  Толибон томонидан Кобул ҳокимиятини эгаллаб олинганидан олдин, қайтарилмас ёрдамлар ёки грантлар  Афғонистон ялпи ички маҳсулотларини 43 фоизини ва давлат харажатларининг қарйиб 75 фоизини ташкил қилган.

Халқаро Амнистия ташкилоти  бу вазият эса Афғонистон банк тизимини таназзул ёқасига қолишига олиб келган деб аниқлик киритди.

Мазкур ташкилоти,  АҚШ томонидан Афғонистон Марказий банкининг 9,5 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйган ва Европа иттифоқи ҳам  АҚШнинг  йўлидан кетиб  Афғонистон тиббий соҳасига  1,4 миллиард долларлик шошилинч ёрдамини бекор қилган.