Толибон ҳаракати: расман тан олишимиз учун барча шартларни бажарганмиз
-
Толибон ҳаракати: расман тан олишимиз учун барча шартларни бажарганмиз
Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси наттоғи, Толибон муваққат давлати расман тан олишлари учун лозим бўлган барча шартларни бажарган деб иддао қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича. кеча Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси наттоғи Муҳаммад Наъим Толибон ҳукумати тан олишлари учун дунё ҳукуматлари ва ташкилотлари талаб қилган барча шартларни бажарганмиз деб даъво қилди.
Толибон ҳаракатининг ушбу аъзоси бутун Афғонистон бўйлаб Толибон ҳукумати назорат остида ва бу ҳукумат мамлакат халқига хавфсизлик олиб келди ва 40 йиллик урушни тўхтатди деб иддао қилди.
Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси наттоғи Муҳаммад Наъим Толибон ҳукуматининг диққат марказида кўплаб иқтисодий муаммоларга дуч келаётган Афғонистон халқига ёрдам бериш турибти деб айтди.
У сўзларининг бошқа қисмида, Толибон ҳаракатини ҳеч қачон Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини таъкидлади.
Муҳаммад Наъим шунингдек,Толибон Афғонистонда 20 йиллик коррупцияга ҳам барҳам берган деб иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати Афғонистонда 15 августдан бери ҳукуматни эгаллаб олди, бироқ ҳали ҳеч бир давлат Толибон ҳаракатини расман тан олмаган.