Толибон мустақил ҳаво кучларини ташкил қилишни режалаштирган
Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Афғонистонда мустақил ҳаво кучларии ташкил қилиш ҳақида хабар қилди.
Тулуъ телеканалининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат давлати мудофаа вазири раҳбари вазифасини бажарувчиси, Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид сўзлаган нутқида, Афғонистонда муназзам армияни ташкил этиш зарурлигини баён этар экан, Афғонистонда мустақил ҳаво кучларни ташкил этилишини иддао қилди.
Тожикистон муваққат ҳукуматининг ушбу масъули Толибон бошқа давлатларга қарам бўлмасдан, мустақил ҳаво кучларни ташкил этишга интилади деб даъво қилди.
Эслаб ўтамиз, Афғонистон собиқ ҳукуматига қарашли самолёт ва вертолётларининг аксарияти АҚШда ишлаб чиқарилганди. Кўпгина мутхассилар ҳам АҚШнинг ёрдамисиз Афғонистон армияси бир кун ҳамдош бера олмайди деган ақидага эга эдилар аммо, Толибон ҳаракат эса бугун мустақил ҳаво кучларни ташкил этишидан сўз очмоқда.
Толибон ҳаракатини Афғонистон ҳокимиятини эгалаб олганидан кейин, бу мамлакатни собиқ мудофаа вазирлигинг кўп ишчилари ва вакиллари ёки уйида қолмоқда ваёки мамлактани тарк этган.
Толибон ҳаракатининг Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олганининг биринчи кунларида мамлакат Мудофаа вазирлигининг кўп учувчилари ҳарбий самолёт ва вертолётлар билан Марказий Осиё давлатларига учиб ўтишгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.