Лавров: Украинанинг НАТОга аъзолиги, Европанинг юрагидаги соат бомбасидир
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзо бўлишини “Европанинг юрагидаги соатли бомба” деб таърифлаб, шундай деди : НАТО Шарқий Европа ва Россия чегараларига ўтмаслиги керак.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан матбуот анжуманида шундай деди: Москва ўз ҳамкорлари билан алоқада Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) шарққа ҳаракат қилмаслигини таъкидлайди ва жавоб кутмоқда.
Москва ва Вашингтон ўртасида элчихоналар ва дипломатлар бўйича юзага келган дипломатик зиддиятга тўхталиб, Россия ташқи ишлар вазири аниқлик киритди:“Россия ва АҚШ элчихоналаридаги муаммоларни тезда ҳал қилиш мумкин”.
Яна бир хабарга кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати кучлари Россияда қўпорувчилик фаолиятини амалга оширган ва махфий маълумотларни йиғаётган уч нафар Украина фуқаросини қўлга олди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати матбуот хизмати пайшанба куни ўз кучлари уч нафар украина хавфсизлик хизмати ходимини – ота ва ўғил ҳамда яна бир Россия фуқаросини ҳибсга олганини маълум қилди.