АҚШ ҳукумати Афғонистонга қарши душманлик сиёсатларини давом эттирмоқда
Ҳозирда Афғонистон мамлакати АҚШ томонидан ўз активларини мусодара қилгани сабабли, инсонпарварлик инқирози ёқасида турганини ҳисобга олган ҳолда, Оқ уй наттоғи Вашингтон давлатини Кобулга нисбатан санкцияларни бекор қилмайди деб изоҳлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Оқ уй наттоғи Жен Саки матбуот конференция чоғида, Афғонистондаги иқтисодий инқирозни нобатга олган ҳолда, АҚШ бу мамлакатга нисбатан қўлаган айрим санкцияларини бекор қилиши мумкин-ми деган саволга жавобан, АҚШ бу хусусидаги сиёсатини ўзгартиргани йўқ ва Афғонистонга қарши санкциялар бекор қилинмайди деб қўшимча қилди.
АҚШ давлат департаменти ҳам ўтган ҳафта ўз баёнотида, АҚШда музлатиб қўйилган активларни озод қилиш ҳақидаги таклифларга тўхталиб, Вашингтон санкциялар қўллаган шахслар ва муассасаларнинг бу активларига қўл топишига рухсат бермайди деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йили 15 август куни Афғонистон ҳокимиятини Толибон томонидан эгалаб олинганидан кейн, АҚШ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар баҳонасида афғон активлари музлатиб қўйди.
АҚШда блоклаб қўйилган Афғонистон активлари ҳажми 10 миллиард доларга баҳоланади.