Россия давлати АҚШнинг Грецияда қўшинларини жойлаштирилишига норозилик билдирди
(last modified Sat, 11 Dec 2021 12:10:00 GMT )
декабр 11, 2021 17:10 Asia/Tashkent
  • Россия давлати АҚШнинг Грецияда қўшинларини жойлаштирилишига норозилик билдирди
    Россия давлати АҚШнинг Грецияда қўшинларини жойлаштирилишига норозилик билдирди

Россия президентининг наттоғи АҚШ қўшинларини Греция -Юнонистонда жойлаштирилишига норозилик билдириб, Москва Украинага бостириб кириш режасига эга эмас деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўз сўзларида, Россия ҳарбий чегараларини ўтказиш бу мамлакат ичида амалга оширилмоқда ва Россия бунга тўлиқ ҳаққи бор деб айтди.

Песков шунингдек  АҚШ қўшинларининг кўп персоналлари Россия чегараси яқинида жойлаширилган ва АҚШнинг Россия чегараси яқинида иштирокини кўпаймоқда деб қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Украина армияси томонидан Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз самолётлардан фойдаланишни таҳдид қилди.

Песков ўз сўзларининг бошқа қисмида  АҚШ ҳарбийларини Юнонистон ҳудудларида жойлаштирилган ва  бу мамлакатнинг Александрополлис портидан фойдаланиб, АҚШ қуролларини шарқий Европага ўктазилишидан хавотир билдирди.

Россия президенти наттоғи,  Киев давлати  Донбас масалаларини ҳарбий йўллар ва куч ишлатиш орқали ҳал қилишга уринмоқда  бундай сенариялар амалга оширилганида бу масала Европа учун фожеали бўлади деб аниқлик киритди.