АҚШ давлат департаменти Россияга таҳдид қилди
(last modified Sun, 12 Dec 2021 11:01:54 GMT )
декабр 12, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлат департаменти Россияга таҳдид қилди
    АҚШ давлат департаменти Россияга таҳдид қилди

АҚШ ТИВ -нинг юқори мартабали расмийларидан бири билдирган баёнотида, G7 гуруҳи Россияга қарши тўлиқ бирлашганини яна бир бор таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўз номини фош бўлишини истамаган АҚШ етакчи масъули кечанги суҳбатида,  7 лик гуруҳига аъзо давлатлар  Россиянинг Украина билан чегараси яқинидаги ҳарбий ҳаракатлари оширгани ва Москва томонидан Украинани ишғол этилиши эҳтимолининг оқибатларига тегишли хавотирлар қаршисида бирлашган деб таъкидладилар.

АҚШлик бу расмийси,  G7 га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Британиядаги музокараларнинг қисқа  ва шиддали сифатида таърифлаб, Россия билан кескнликларни бартараф этиш учун ҳали ҳам дипломатик йўл борлигини қўшимча қилди.

АҚШнинг ушбу расмийси шунингдек,  Россия бу йўлда боришни истамаса, бу мамлакат учун оғир оқибатлар, катта харажатлар олиб келади деб таҳдид қилди.

7 лик гуруҳи  ва Украина президенти бир неча бор Россияни Қрим ярим оролида  ва Украина шарқидаги тўқнашувларда айблашмоқда аммо, Россия бу айбловларни бир неча бор рад этган.