декабр 12, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Украина армияси Донецк мухторияти минтақасига қарши учувчисиз учоқлар орқали ҳужум қилди
    Украина армияси Донецк мухторияти минтақасига қарши учувчисиз учоқлар орқали ҳужум қилди

Украина учувчисиз учоқларидан бири, бу мамлакат шарқидаги русийзабон мухторияти минтақаларидан бирининг жамоат транспорти бекатини нишонга олди.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Донецк мухторияти минтақаси расмийларидан бири  бу ҳужумда маҳаллий аскарлардан бири қурбон бўлди ва бизнинг жумҳуриятимизни ҳимоя қиладиганлардан бири портлаш пайтида жароҳат олди ва афсуски  у ҳам касалхонада қурбон бўлди деб маълум қилди.

 Эслатиб ўтамиз олдинроқ Россия армияси штаби раиси Валерий Герасимов  Украинага дронлар ва ҳарбий самолётлар етказиб берилиши Киев расмийларини  кутилмаган ва хавфли қарор чиқариш ва ҳаракат қилишга йўналтиради. Киев ҳам Минск келишувидаги ўз мажбуриятларига риоя қилмаётир деб огоҳлантирганди.

Россия ҳарбий етакчиси шунингдек, Украина қуролли кучлари  АҚШ томонидан тақдим этилган танкка қарши ракета тизимлари ва Туркия дронларини жойшлаштиришни бошлаган. Натижада Украина шарқидаги мураккаб вазият  янада ёмонлашмоқда деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ