Қизил Хоч қўмитаси Афғонистондаги тиббиёт ходимлари маошини тўламоқчи
-
Қизил Хоч қўмитаси Афғонистондаги тиббиёт ходимлари маошини тўламоқчи
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Афғонистондаги 10 мингга яқин тиббиёт ходимларига маош тўлашини режалаштиришган.
Бугун Халқаро Қизил Хоч қўмитасиниг Афғонистондаги ваколатхонаси, Афғонистон тиббиёт тармоғи ишчилари ойликларини тўлашдан ташқари, бу соҳанинг тиббий тажҳизотлар ва дори билан таъминлаш қарорига келганини эълон қилди.
АҚШда босиладиган Вашингтон пост газетаси олдинроқ Афғонисоннинг 25 минг шифокорлари, ҳамширалари ва бошқа соғлиқни сақлаш ходимлари маошларини тўлаш учун 15 миллион доллар моялалаштирилиши ҳақида хабар берди.
Бошқа хабарга кўра, кеча ҳам " Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти тарқатган баёнотида Афғонистоннинг кўп вилоятларида болаларнинг тўйиб овқатланмаслигидан хавотир билдирди.
Бу агентлик Афғонистонда давом этаётган қурғоқчилик, озиқ-овқат танқислиги, иқтисодий турғунлик ва самарали соғлиқни сақлаш тузумининг йўқлиги бу мамлакат болаларининг тўйиб овқатланмаслигини янада ошишининг асосий омилларидандир деб эълон қилди.