АҚШлик генерал Эроннинг ракета потенсиалини тан олди
(last modified Tue, 28 Dec 2021 08:20:06 GMT )
декабр 28, 2021 13:20 Asia/Tashkent
  • АҚШлик генерал Эроннинг ракета потенсиалини тан олди
    АҚШлик генерал Эроннинг ракета потенсиалини тан олди

АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги кучлари қўмондони -СЕНТКОМ Эрон ракета қобилиятини тан олиб, Эрон ракеталари исталган ҳудудга аниқлик ва юқори ҳажмда зарба бера олишини таъкидлади.

СЕНТКОМ генерали Кенет Маккензи ҳам "Нью-йорккер" журнали билан суҳбатда,  Эроннинг Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини ракета орқали нишонга олганига тўхалиб, ўн йиллар олдин Эрон ракеталари у қадар илғор ва ривожланган эмасди, аммо энди турли минтақани самарали нишонга олиши мумкин ва бу ҳужумлар юқори аниқлик ва диққат билан амалга оширилади деб қўшимча қилди.

Маккензи  сўзларининг бошқа қисмида, Эроннинг ракета қобилиятини тан олиб  шу билан бирга улар Айнуласадда хохлаган жойини нишонга олдилар деб изоҳлади.

 "Ньюйокер" журнали бу суҳбатидан кейин  Теҳрон давлати Маккези уни ҳаддан ташқари мослашиш номлаганан нарсага эришган яъни бу мамлакатни уни бошқариш ва ёки мағлуб этиш жуда қийин бўлган қурлларга эгадир деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз ўтган йили Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олиб, Ислом Иниқлоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ террорчи кучлари жиноятларига қаттиқ жавоб берганди. Бу ҳужумлар эса иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ базаларига қилинган илк ҳужум эди.