Жо Байден ва Владимир Зеленский телефон орқали суҳбатлашдилар
-
Жо Байден ва Владимир Зеленский телефон орқали суҳбатлашдилар
Украина президенти билан телефон орқали суҳбатида АҚШ президенти Россиянинг Украинага эҳтимолий ҳужумига АҚШ ва унинг иттифоқчилари қатъий жавоб беришини даъво қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Оқ уй наттоғи Жен Саки ўз баёнотида, АҚШ ва Украина президентлари келаси ҳафта НАТО ва Россия ва ЕХҲТ кенгаши орқали стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқот билан бошланганидан дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувваталади деб изоҳлади.
Жен Саки ўз сўзларида, АҚШ президенти Вашингтоннинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини таъкидлаб, Донбассда ишончни мустаҳкамлаш ва Минск келишувларини амалга ошириш учун фаол дипломатияни қўллаб -қувватлаган деб қўшимча қилди.
Бошқа хабарга кўра Украина мудофаа ва Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов кеча Россиянинг бу мамлакатга ҳужум қилишини исботлайдиган фактлар йўқ деб айтди.
Украинанинг ушбу расмийси, бугунги кунда биз чегараларимида содир бўлаётган воқеалардан ҳеч қандай хавф -хатар кўрмаяпмиз. Хорижий ОАВ таъкидлаб келаётган, рус кучлари хусусида ҳам айтишкеракки биз бундай нарсани бутунлай кўрмаяпмиз деб таъкидлади.