Ўтган 2021 йил давомида 357 фаластинлик шаҳид бўлган
Фаластин шаҳидлари оилалари миллий уюшмаси 2021- йилда сионистик режим 357 нафар фаластинликни улар жумласидан бир қанча аёллар ва болаларни шаҳд бўлганини маълум қилди.
Аш-Шарқ-ул авсат нашрининг хабар қилишича, Фаластин шаҳидлари оилалари миллий уюшмаси ўз хабарида ўтган йилда, шаҳид бўлган фаластинликларнинг 19 фоизини аёлар ташкил қилиши ва бу Фаластин сарзаминларини 1948- йилда ишғол этганидан кейин босқинчи сионистик режим томонидан содир этилган энг кўп шаҳид бўлган фаластинлик аёллардир деб қўшимча қилди.
Мазкур уюшма шунингдек, шаҳидларнинг 22 фоизи фаластинлик болалардир. Бундан ташқари Амин Муҳамад Ҳамад номли шахс 90 ёшда энг кекса фаластинилк шаҳиддир деб хабар қилди.
Исроил армияси жангарилари 357 фаластинликни, жумладан 100 нафарини Ғарбий қирғоқда ва 257 нафарини эса Ғазо бўлгасида шаҳид этган деб қўшимча қилди.
Фаластин шаҳидлари оилалари миллий уюшмаси шуннигдек сионистик режим жиноятлари қаршисида халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлашига эътибор қаратиб, Халқаро ҳамамият, гуманитар ташкилотлар, ва бошқа тегишли муассасаларни ишғолчи режим ва унинг ҳарбийларини халқаро судларда жавобгарликка тортишга чақирди.