Толибон: Ғанига суиқасд уюштирмоқчи эмасмиз
(last modified Tue, 04 Jan 2022 11:00:02 GMT )
Январ 04, 2022 16:00 Asia/Tashkent
  • Толибон: Ғанига суиқасд уюштирмоқчи эмасмиз
    Толибон: Ғанига суиқасд уюштирмоқчи эмасмиз

Толибон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари, бу гуруҳни Афғонистоннинг собиқ президентига суиқасд уюштиришга уриниши тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб билди.

Кеча Толибон муваққат ҳукумати  раисининг ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар Афғонистон миллий телевиденияга  берган интервьюсида, қочқинликдаги президенти Ашраф Ғанидан фарқли улароқ Толибон Кобулга келганида Ғанига суиқасд уюштиршни режалаштирмаганди деб изоҳлади.

Афғонистоннинг мамлакатдан қочиб кетган собиқ президенти бундан олдин Толибон Кобурга кирганида уни ўлдирмоқчи бўлганини иддао қилди.

 Толибон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари,  Толибон ҳаракати Ашраф Ғанини ўлдириш ниятида эмаслигини таъкидлаб,   айни ҳолда Афғонистоннинг кўп етакчилари ва сиёсатоари мамлакатда қолган ва оддий ва нормал ҳаёт кечирмоқда деб маълум қилган.

Бародар шунингдек  вазирлар маҳкамаси масаласига ишора қилиб,  вазир ва  унинг ўринбосари сифатида истеъдодли ва малакали шахсларни кабинетга келтиришни ўйламоқдамиз деб айтди.

Толибон ҳааракати ҳукумати раисининг ўринбосари ўз сўзларида, эндиликда Толибон бутун Афғонистон устидан тўлиқ назоратга эга ва Толибонга қарши қаршиилк ҳаракати ҳеч бир қишлоқни ҳам назорат қилмайди деб даъво қилди.

Абдулғани Бародар  ҳатто қизлар ва аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқига эга бўлганини баён этиб,  давлат университеталарини ёпилишида иқтисодий ва маънавий муаммоларни айблаганди ва Толибон давлати  яқинда аёлларни ўқитиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқади деб қўшимча қилди.