Хитой: Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши уруш жинояти эди
(last modified Wed, 05 Jan 2022 08:19:27 GMT )
Январ 05, 2022 13:19 Asia/Tashkent
  • Хитой: Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши уруш жинояти эди
    Хитой: Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши уруш жинояти эди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси АҚШ томонидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Қудс” кучлари қўмондони генерал Ҳожи Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини уруш жиноятининг яққол намунаси деб атади.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра,Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Ванг Венбин сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, “Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши Қўшма Штатлар БМТ Низомидаги халқаро муносабатларни тартибга солувчи меъёрларни ўзбошимчалик билан бузганига яна бир мисолдир”, деди. Шунингдек Ванг Венбин,Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШ томонидан куч ишлатиш йўли билан содир этилган ҳарбий жиноятлардан биридир эканлигини таъкидлаб, қўшимча қилди:Вашингтон халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда террорчилик ҳаракатлари орқали мустақил давлатнинг ҳарбий қўмондонига “қасддан суиқасд” уюштириш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб юз минглаб бегуноҳ фуқароларни ўлдиришгача боришга имкон беради.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўзининг гўёки “халқаро қонун устуворлиги” пардаси орқасида бу ноқонуний ва ваҳший хатти-ҳаракатларнинг барчасини бутун дунё одамлари кўзидан яширган.

 2020 йил, 3-январ, жума куни эрталаб Ироқ пойтахти Бағдод аеропорти яқинида АҚШ босқинчилари ва террорчилари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида генерал Ҳожи Қосим Сулаймоний, Ироқ Халқ сафарбарлик ташкилоти раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Моҳандис ва уларнинг бир қатор ҳамроҳлари шаҳид бўлди.