Афғонистонга миллионлаб доллар нақд юборилди
(last modified Tue, 11 Jan 2022 11:00:32 GMT )
Январ 11, 2022 16:00 Asia/Tashkent
  • Афғонистонга миллионлаб доллар нақд юборилди
    Афғонистонга миллионлаб доллар нақд юборилди

Афғонистон Марказий банки ўн миллионлаб доллар нақд гуманитар ёрдам олган.

Афғонистон Марказий банки тарқатган баёнотида,  бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлар давомида  Кобулга 32 миллион доллар нақд гуманитар ёрдам йўлланганини хабар қилди.

 Бу нақд пуллар Кобул аэропортидан  мамлакат банк тизимининазорат этаётган Афғонистон Марказий  банкига ўтказилган.

Афғонистон Марказий банки бу ёрдамлар қеардан юборилганига ишора қилмаган.

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Мавлави Амирхон Мутаққий  Толибон ҳукумати дунё билан ҳамкорилк қилиш ниятида деб айтди.

Амирхон Мутаққий ҳукуматнинг ташқи сиёсати ижобий, нейтрал, мувозанатли ва иқтисодга йўналтирилганини таъкидлаб, дунё Афғонистонга қарши санкциялар ҳеч қачон иш бермаганини тушуниши керак деб иддао қилди.

Толибон томонидан Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олингани ортидан бу мамлакатда иқтисодий инқироз янада кучайган.

АҚШ давлати Афғонистон ҳокимятини Толибонга ўтганидан кейин  Афғонистон активларини музлатиб қўйди ва ушбу иқтисодий инқирозни кенгайтирди.