Чўчқанинг юраги илк бор одамга муваффақиятли кўчириб ўтказилди+(видео)
Жарроҳлар илк бор дунёда 57 ёшли эркакка чўчқанинг юрагини мувафақиятли трансплантация қилишди.
АҚШнинг Мериланд университети тарқатган баёниясида 57 ёшли Девид Беннет ўзининг операциясидан 3 кун ўтиб соғлиғи яхши ва Мериланд университетида имплантация ҳаётини сақлаб қолиш учун фойда бор-йўқигини аниқлаш мақсадида назорат қилинади деб таъкидлади.
Бу муҳим операцияни амалга оширган Мериланд универсиети тиббиёт маркази жарроҳи Бертли Гриффит ҳам бу операцияни ютуқ бўлгани ва орган етишмовчилиги инқирозини ҳал қилишга бир қадам яқинлаштирди деб изоҳлади.
9 соат давом этган ушбу операцияда кардиологлар бемор юрагини тахминан 108 килограмм бўлган бир ёшли чўчқа юраги билан алмаштиришди. Чўчқанинг генлари одамга юраги трансплантация қилиш учун махсус ўзгартирилган.
Бу трансплантация генетикаси ўзгартирилган бир чўчқа юрагини инсон танаси томонидан рад этилмасдан инсон юраги каби ишлаши мумкинлигини кўрсатади.