Афғонистоннинг Форёб вилоятида тожик толибларнинг қўмондони қўлга олинди
Форёб вилоятидаги тўқнашувлар вазиятида, Толибон ҳаракатининг тожик миллатига мансуб қўмондони қўлга олинди.
Садои афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Форёб вилоятида тожик толиблари қўмондонларидан бири Қори Вакил ҳибсга олинган.
Аммо баъзи манбалари тожик қўмондони ва унинг шериги Балх вилоятининг Мозори Шариф шаҳрида қўлга олинган.
Форёб вилоятининг собиқ ҳокими Нақибулло Фоиқ Фейсбук саҳифасида Қори Вакилнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Толибон ҳаракати бу хабар хусусида суқут сақламоқда.
Махдум Рабонийни қўлга олингани ортидан ўзбек миллатига мансуб Толибон ҳаракати аъзоларининг норозилик намойишлари жараёнида 2 киши ҳалок бўлиб 5 нафар жароҳатланган.
Ҳалок бўланлардан бири ва жароҳатланганларнинг 2 нафари тинч аҳоли вакили эканлиги айтилади.