Толибон огоҳлантиришидан кейин Фарёбдаги ўзбекар намойишлари тўхтатилди
Толибон гуруҳи огоҳантиришлари ортидан Фарёб маркази Маймана шаҳридаги норозилик намойишлари тўрт кунидан кейин якунланди.
Толибон ҳаракатининг 209 -Алфатҳ ҳарбий бўлинмаси қўмондони, Жузжон вилояти ҳокими, қишлоқ хўжалиги вазири ва бу гурушнинг бошқа айрим расмийларининг сафари ва Фарёб вилояти уаламолари кенгаши вакилларининг аралашиши билан кечадан бошлаб вилоятидаги вазият тинчланган.
Шанба кунидан Фарёб вилоятида, бўлиб турган бу делегация Маймана яшовчилари билан суҳбатда, намойишлар давом этганида эътирозчиларга қарши чора кўрилишини маълум қилдилар.
Толибон ҳаракати ўзебк толибларининг қўмондони Махдум Олимнинг Кобулга олиб кетилганини ҳам тасдиқлашган.
Огоҳ манбаларга кўра, ушбу ўзбек қўмондони одам ўғирашда айбланиб у пойтахта сўроқ қилинади.
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Инъомуллоҳ Самангоний ҳам Махдум Олимнинг ҳибсга олинишига этник сабабларини рад этди.
Эсатиб ўтамиз, Махдум Рабонийни қўлга олингани ортидан ўзбек миллатига мансуб Толибон ҳаракати аъзоларининг норозилик намойишлари жараёнида 2 киши ҳалок бўлиб 5 нафар жароҳатланган.
Ҳалок бўланлардан бири ва жароҳатланганларнинг 2 нафари тинч аҳоли вакили эканлиги айтилади.