НАТО Россия томонидан мумкин бўлган Европа санкцияларидан хавотир билдирди
Европанинг Россия газига қарамликдаги заифлигини таъкидлаган НАТО, Москва томонидан мумкин бўлган санкциялардан сўнг қитъанинг энергетика ҳолатидан хавотир билдирди.
Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Европалик расмийни Россия томонидан эҳтимолий санкцияларга тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида огоҳлантиргандан сўнг, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ҳам бундан хавотир билдирди. НАТО бош котиби Столтенберг ўзинг Россиянинг Украинага ҳужуми “эҳтимоли” ҳақидаги иддаоси такрорлаб, айтди: Европа энергия ресурсларини диверсификация қилиши керак.
“Биз Европадаги энергетика билан боғлиқ вазиятдан хавотирдамиз, чунки бу заифлик табиий газ етказиб берувчига ҳаддан ташқари боғлиқлигини кўрсатади”, — деди Столтенберг.
Аввалроқ Еврокомиссиянинг юқори мартабали мулозими Европа давлатлари Москвага қарши санкциялар тайёрлар экан, Россиянинг эҳтимолий санкцияларига, айниқса, энергетика соҳасида ҳам тайёр туриши кераклигини айтган эди.
Франсия президенти Эммануел Макрон ҳам Москва билан янги хавфсизлик келишувига чақириб, Европа Иттифоқи Россия энергия манбаларига жуда боғлиқ бўлмаслиги кераклигини айтди.