Гутерриш: Эроннинг афғонларни қабул қилишдаги саховати таҳсинга сазовор
БМТ Бош котиби Эрон ва Покистоннинг афғон қочқинларини қабул қилишдаги унутилмас саховатини олқишлади.
“Покистон ва Эрон миллионлаб афғонларга мезбонлик қилишда унутилмас саховат кўрсатди”, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ва бошқа давлатларга Афғонистонга ёрдам беришни эслатди, деб хабар берди Фарс нашри.
Шундан сўнг Гутерриш халқаро ҳамжамиятни Эрон ва Покистон каби йўл тутишга чақирди.
Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгашига Афғонистондаги инқирозни ҳал қилиш учун БМТнинг янги миссиясини кўриб чиқишни тавсия қилди.
Аввалроқ БМТ Бош котиби афғон халқининг ярмидан кўпи юқори даражадаги очлик билан тўқнаш келганини айтиб, мамлакат сўнгги йигирма йил ичида энг кучли қурғоқчиликни бошидан кечираётгани ва 9 миллион афғон очлик ёқасида турганини таъкидлаган эди.