Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни рад этди
(last modified Sun, 13 Feb 2022 09:36:29 GMT )
феврал 13, 2022 14:36 Asia/Tashkent
  • Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни рад этди
    Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни рад этди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни қоралади.

Украина юзасидан Вашингтон ва Москва ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда, шанба куни АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан бир соатдан кўпроқ телефонда гаплашди.

Кремл вакилининг айтишича, Путин америкалик ҳамкасбига Ғарб давлатлари Минск келишувларига риоя қилиш учун Украинага етарлича босим ўтказмаганини айтган.

Кремл расмийсининг қўшимча қилишича, Путин ва Байден алоқа ва музокараларни давом эттиришга келишиб олган ва икки етакчи ўртасидаги музокаралар мувозанатли ва амалий бўлган.

Оқ уйнинг баёнотида, шунингдек, АҚШ президенти Россия президенти билан телефон орқали мулоқотда Вашингтон Москвага қарши барча ссенарийларга тайёр эканини айтган.

Байден Россиянинг Украинага ҳужуми халқаро майдондаги мавқеини пасайтиришини яна бир бор таъкидлади.

Бугун АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқоти олдидан Ллойд Остин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан телефон орқали Украина ҳақида гаплашди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди. АҚШ Давлат департаментига кўра, улар Россиянинг яқин бир неча кун ичида Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги кучли ва умумий хавотирларни муҳокама қилган.

Полшага яна 3000 АҚШ аскари юборилади

Ёрлиқ