Зелинский АҚШнинг Россиянинг Украинага бостириб кириши бўйича иддаосини исботлашга чақирмоқда
Украина президенти Владимир Зелинский АҚШ президентининг Россия Украинага 16-феврал куни бостириб киришини ҳақидаги даъвосига жавобан далил талаб қилди.
“Агар сизда ёки бошқа бировда Россиянинг 16-февралда ёки ундан кейин Украинага бостириб киришига 100 фоиз тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот бўлса, бизга беринг”, деди Зеленский шанба куни журналистларга.
Украина президенти 16-феврал куни Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўплаб хабарлар чиққанини таъкидлади.
Унга кўра, Украина ҳукумати бундай хавфдан хабардор ва ҳар қандай чегарадан ҳар қандай ҳаракатга тайёр туриши керак.
Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни рад этди