Украинанинг мамлакат бўйлаб Россия қўшинлари сони ҳақидаги янги даъвоси
(last modified Sat, 19 Feb 2022 05:13:11 GMT )
феврал 19, 2022 10:13 Asia/Tashkent
  • Украинанинг мамлакат бўйлаб Россия қўшинлари сони ҳақидаги янги даъвоси
    Украинанинг мамлакат бўйлаб Россия қўшинлари сони ҳақидаги янги даъвоси

Украина мудофаа вазири мамлакат бўйлаб Россия қўшинлари сони ҳақида янги даъво билан чиқди.

Украина мудофаа вазири Алексей Разников жума куни Украина чегараси яқинида жойлашган Россия қўшинлари сони 149 минг нафарга етганини айтди.

Минтақадан бошқа бир хабарга кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни кечқурун Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЙХҲТ) Украина кучлари Донбас можаро зонасини ўққа тутгани ҳақида сукут сақлаганини танқид қилди. 

Бошқа хабарда, Нобаргер, АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг кибер масалалар бўйича ўринбосари, маҳаллий вақт билан жума куни кечқурун Вашингтонда журналистларга шундай деди:Биз Россия ҳукумати Украина банкларига қарши сўнгги пайтларда кенг тарқалган киберҳужумлар учун жавобгар, деб ҳисоблаймиз.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жума куни Германияда Мюнхен хавфсизлик конференсиясида сўзлаган нутқида Украина инқирози юзасидан қуролли можаро хавфидан хавотир билдирди. Гуттерешнинг қўшимча қилишича, Украина инқирози бўйича келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилиши ва дунёдаги барқарорликка таҳдид солмаслиги керак.

Ёрлиқ