Афғонистонда юзлаб нафар Толибон сафидан чиқарилди
-
Афғонистонда юзлаб нафар Толибон сафидан чиқарилди
Афғонистонда юзлаб нафар Толибрн ҳаракати сафидан ҳайдалди.
Афғонистонда Толибон гуруҳини ҳокимият теппасига келганидан бери бир қанча одамлар гуруҳ номидан мамлакат халқини таъқиб қилишда фойдаланди ва Афғонистоннинг баъзи ҳудудларида одам ўлдиришда гумон қилингани ҳаиқда хабарлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз Толибон ҳаракати ўтган йилнинг 15 -августида Афғонистон ҳокимияини эгаллаб олди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибн муваққат ҳукуматининг тозалаш комиссияси раиси Латифулоҳ Ҳакимий бугунги сўзларида, бу жараённи бошланганидан бери 4300 нафар Толибон аъзолари ишдан бўшатилгани ва жараён деярли якунланганин эълон қилди.
Толибон ҳаракатининг ушбу етакчиси, Толибон сафларини тозалаш зарурлигини таъкидлаб, Толибон сафига муносиб бўлмаган персоналлар аниқланиб, ишдан бўшатилиши кераклигини қўшимча қилди.
Латифуллоҳ Ҳакимий бундан олдин Толибон кучлари ҳалол амал қилиши ва ўз мисмиясини яхши ижро этишлари ва бу комиссия Афғонистон халқининг ҳомийси бўлганини иддао қилганди.