Сергей Лавров: Гуттереш Ғарб давлатлари босими остида ишламоқда
Россия ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби Антонио Гуттрешни Ғарбни қўллаб- қувватлашда айблаб, Гуттереш Ғарб давлатлари босим остида ишламоқда деб айтди.
Россия томонидан Украина шарқидаги Донецк ва Луганск минтақалари мустақиллигини расман тан олингани ортидан душанба куни Антонио Гуттуреш уни қатиқ танқид қилиб, бу ҳаракатни Украина суверенитетини бузиш деб иддао қилди.
Сергей Лавров бугун БМТ Бош котиби томонидан Россияни танқид этилгани ортидан БМТ Бош котибини Ғарб босими остсида ишлаётгани аниқ чунки яқинда у Украина шарқидаги можаро тўғрисида бир -бирига зид қарашларни баён қилган деб қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби ҳеч қачон Минск келишувларини қўллаб - қувватламаганини таъкидлади.
Шу ҳолда Украинанинг " Ҳаёт учун мухолифат платфомаси" партияси раиси мамлакат президенти Владимир Зеленскийни Донбассни Киев назоратига қайтара олмагани учун истеъфога чиқишга чақирди.