март 01, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • АҚШ: Россиянинг БМТдаги 12 дипломати номақбул элемент бўлиб, улар АҚШни тарк этишлари керак
    АҚШ: Россиянинг БМТдаги 12 дипломати номақбул элемент бўлиб, улар АҚШни тарк этишлари керак

Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя АҚШ ҳукумати Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасидаги 12 дипломатини номақбул элемент деб атаганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя кеча  маҳаллий вақт билан мухбирлар билан суҳбатида  АҚШ Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасидаги 12 дипломатни номақбул элемент  сифатида баҳолаб, уларни 7 мартгача АҚШни тарк этишларини таъкидлаганини маълум қилди.

Небензя ўз сўзларида россиялик дипломатларнинг БМТдаги элчихонасидан чиқариб юборилиши АҚШ БМТ Низоми ва мезбон давлат келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.

Россиянинг БМТдаги элчиси  бу ҳаракатни Россиянинг БМТдаги ваколатхонасига қарши навбатдаги душманона ҳаракат сифатида баҳолади.

Небензя Россия қўшинларининг Киевда тинч аҳоли пунктларини нишонга олиши, тинч аҳолини ўлдириши ва портлаш ҳақидаги хабарларга нисбатан ҳам аксиламла кўратиб, бу хабарлар текширилиши кераклигини ва бу ҳақиқат бўлмаслиги мумкинлигини ҳам айтди.

Небензя шунингдек, Киевнинг ҳарбийлаштиришдан воз кечишга ва фашистларга ўхшаш сиёсатига чек қўйишга тайёр бўлиши, Россиянинг Украинадаги операцияларини тўхатиш йўллагидаги қадам бўлади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ