Покистоннинг Пешовар шаҳридаги терактда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
(last modified Fri, 04 Mar 2022 11:09:37 GMT )
март 04, 2022 16:09 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг Пешовар шаҳридаги терактда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
    Покистоннинг Пешовар шаҳридаги терактда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида содир этилган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилояти маркази Пешовар шаҳридаги масжидда содир бўлган портлашда камида 30 киши ҳалок бўлди, яна кўп одамлар яраланди, дея хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги Покистондаги шифохона манбаларига таяниб.

Портлаш ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмади.

Хайбер-Пахтунхва Покистоннинг энг хавфли вилоятларидан бири бўлиб, террорчи гуруҳлар, жумладан, Толибон, Жамат-ул-Аҳрор ва Саҳобалар қўшини мавжуд.