Украинадаги сўнгги воқеалар /50/
(last modified Thu, 17 Mar 2022 11:03:53 GMT )
март 17, 2022 16:03 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /50/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /50/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия президенти, мамлакат Ғарб босимлари қаршисида таслим бўлмайдигани ва Донбассни ҳимоя қилиш операцияларини тўхтатмаслигини маълум қилди. Путин шунингдек Россия миллий манфаатларини таъминланмагунича Донбасдаги ҳарбий амалиётларни давом этишини таъкидлаб,  Россиянинг бугуни ва эртаси учун стратегияни ҳамда Ғарб билан муносаатларнинг турини белгиллаб берди.

* Бугун шунингдек Дмитрий Медведев  Россия АҚШ бошчилигидаги барча душманларига танбиҳ бериш қудратига эга ва Москва  Россияни парчаланишга қаратилган айрим даатларнинг русофобия фитналарини чипакка чиқаради деб эълон қилди.

* Россия ТИВ ҳам Москва ва Киев давлатлари Чернобил АЭС-и хавфсизлигини биргаликда кафолатлашга келишиб олди деб хабар қилди.

*  Кремль давлати Халқаро суднинг мамлакатга ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги қарорига қарши чиқди.

*  АҚШнинг урушқоқ сенатори Линди Гроҳам яна бир бор  Путиннинг йўқ қилиш таклифи билан Вашингтондаги Россия президентига қарши танқидлар орасида Путинни " уруш жиноятчиси" деб атади.

*  Россия армияси  Украинадаги ҳарбий операцияларда   Ka-52 (c-52)  вертолётлардан фойдаланди. Бу вертолётларни Украинадаги миссияси   фуқароларнинг хавфсиз ўтиш йўллари , гуманитар ёрдам карвонлари ва ҳарбий операцияларини таъминашдан иборатдир.

*  Германия давлати,  вазирлар маҳкамаси, НАТО қўшинларининг Украинага киритилишига қарши эканини маълум қилиб, НАТО қўшинларини Киевга киритилиши Берлин давлатининг қизил чизиғи эканлигини эслатди.

* Оқ уй Украинага катта бюджет ажратиши билан ҳозирда коронавирус сбилан боғлиқ дастурларни илгари суриш учун бюджет тақчиллигига дуч келган. Оқ уй  коронавирус билан боғлиқ бир қатор дастурлари, жумладан янги турларини аниқлаш, синов, даволаш, эмлаш ва тиббий суғуртаси бўлмаган одамлар учун кучайтируви дозаларни камайтириш ниятида эканлигини  маълум қилган.

 

Ёрлиқ