Россия Ғарбга хитобан: хатоларингизни тан олинг ва Эрон талабларини бажаринг
(last modified Sat, 19 Mar 2022 08:19:58 GMT )
март 19, 2022 13:19 Asia/Tashkent
  • Россия Ғарбга хитобан: хатоларингизни тан олинг ва Эрон талабларини бажаринг
    Россия Ғарбга хитобан: хатоларингизни тан олинг ва Эрон талабларини бажаринг

Россия ТИВ матбуот котиби, Венада ўтказилган санкциялар бўйича музокараларда қатнашган Ғарб давлатларини Россияни айблаш ўрнига, хатоларни тан олишга ва Эроннинг қонуний талабларини қондиришга чақирди.

Кеча Россиянинг Вена халқаро ташкилотлари олдидаги доим ваколатхонаси Твиттер саҳифасида бу мамлакат ТИВ матбуот котибининг сўзларига таяниб, " Россиянинг Комплекс ҳаракат режасидаги мажбуриятарига шуҳа билан қараш бу ўз хатоларини тан олмайдиганлар томонидан ўйналадиган картадир. Ғарб ҳамкорларимизга барч саъй-ҳаракатларини Эроннинг келишув лойиҳаси бўйича қонуний талабларини ҳал қилишга қаратишларини таклиф қиламиз деб келтирди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  бундан олдин, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали суҳбатида,  Эрон шу пайтгача муаммони ҳал қилиш учун кўплаб ташаббуслар билан чиққан ва энди Ғарб давлатларидан келишув, сиёсий қарор ва реал нуқтаи назарни талаб қилмоқда эълон қилганди.

Эрон  масъулиятни сезадигаан мамлакат сифатида бир неча бор,  АҚШ комлекс ҳаракат режасини бузган давлат сифатида, санкцияларни бекор қилиб келишувга қайтиши кераклигини таъкидлаб, АҚШнинг ўз мажбуриятини бажариши ҳам текширилиши кераклигини талаб қилмоқда.

 

Ёрлиқ